Дилшод Хайдарқулов: «Шогиртларим Самарқандда тайёргарлик кўрган ишланмаларимизни кўрсатиб беришди»
«Динамо» бош мураббийи «Сурхон» билан ўйиндан кейин фикр билдирди.
photo: Futsal Uzbekistan
Футзал бўйича «Динамо» — «Сурхон» жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг термаликлар жамоаси бош мураббийи Дилшод Хайдарқулов ўйин ҳақидаги ўз фикрларини билдирди.
«Бугунги ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, баҳс давомида шогиртларим Самарқандда тайёргарлик кўрган ишланмаларимизни кўрсатиб беришди. Бу учрашувдан юз фоиз қониқдим.
Кечаги ўйинда қилган хатоларимиздан хулоса чиқариб, бугунги баҳсга тайёргарлик қилдик. Кеча руҳий томонлама бираз муаммо бор эди, бугун эса шу ҳолатни бартараф қилишга уриндик. Натижа ўзини оқлади ва ғалаба қозондик.
«Сурхон» ҳам яхши жамоа. Бугун бизга яхши қарши турди. Уларга ҳам кейинги ўйинларда омад тилайман», — деди мутахассис.
Иброҳим Жалолов
Редактор