Дилшод Ҳайдарқулов – 1-турнинг “энг яхши мураббийи\"
Ўзбекистон миллий чемпионати — Олий лиганинг биринчи туридан сўнг "энг яхши мураббий"ни аниқлаш мақсадида Telegram каналида сўровнома ўтказган эдик. Сўровномада кузатувчиларимиз фаол иштирок этишди. Умуман олганда, сўровнома билан 18 мингдан зиёд юртдошларимизнинг танишгани қайд этилган бўлса, уларнинг учдан бир қисми — аниқроғи 5670 киши овоз бериш жараёнида қатнашишди.
Сўровнома натижасига кўра энг кўп фоиз овозни "Динамо" (Самарқанд) жамоаси бош мураббийи Дилшод Ҳайдарқулов олди — 46%. Лига дебютанти — СҚБ жамоаси устози Константин Свиридов номзодини кузатувчиларимиздан 26% қўллаб-қувватлади. "Насаф" бош мураббийи Алишер Юсупов 20% овоз билан учинчи ўринни эгаллаган бўлса, "BMB PFC" бош мураббийи Дилшод Раҳматов 8% овоз билан тўртинчи поғонадан жой олди.

Шу тариқа, 1-тур якунларига кўра Дилшод Ҳайдарқулов "Турнинг энг яхши мураббийи" деб топилди.