Дик Адвокат Кюрасао терма жамоасини тарк этди
У 2024 йилдан бери терма жамоани бошқараётганди.
ФОТО: Getty images
Дик Адвокат Кюрасао терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди.
78 ёшли мутахассис қизининг соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли шундай қарорга келган. Унинг ўрнини Фред Руттен эгаллайди.
"Мен ҳар доим оила футболдан муҳимроқ эканини айтганман. Демак, бу табиий ечим. Аммо бу Кюрасаони, унинг одамларини ва ҳамкасбларимни жуда соғинишимни ўзгартирмайди. Ушбу турнир тарихидаги энг кичик мамлакат терма жамоаси билан жаҳон чемпионатига чиқишим фаолиятимдаги энг ёрқин воқеалардан бири бўлди, деб ҳисоблайман.
Мен ўз ўйинчиларим ва штабим, шунингдек, бизга ишонган бошқарув аъзолари билан фахрланаман", - деди Адвокат.
Эслатиб ўтамиз, Дик 2024 йилнинг январидан бери Кюрасао терма жамоасини бошқариб келаётганди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист