Диего Симеоне «Сельта»дан учралган мағлубият ҳақида: «Вазиятни тан олишимиз керак»
Мадриднинг «Атлетико» жамоаси бош мураббийи Диего Симеоне Испания Ла Лигасининг 35-тури доирасида «Сельта»дан қабул қилинган мағлубиятга (0:1) изоҳ берди.
«Биз яна вазиятни тан олиш тушунчасига қайтдик. Ҳозирги ҳолатимизни ижобий деб бўлмайди, чунки бизда учта имконият бўлди ва уларнинг бирортасидан фойдалана олмадик. Улар эса Борха Иглесиасда вазият бўлди ва у якуний зарбада юқори маҳорат ҳамда совуққонлик кўрсатди. Йигитлар бор кучларини беришди, ортиқча гапга ҳожат йўқ.
Майдонга тушганда ҳеч ким ютқазишни хоҳламайди. Агар самарадорлик юқори бўлганида, ғалаба қозонишимиз мумкин эди. Чемпионат бошидаги фалокатли ҳолатни эслайсизми? Кейин эса биз Чемпионлар лигаси ва кубокда муносиб курашдик... Такрорлайман, ҳамма гап жамоани бошқаришда, чунки футболчилар ақл бовар қилмайдиган даражада куч сарфлашмоқда. Энди биз қўлимиздан келган барча рақиблар билан курашишимиз керак», — деди Симеоне.
Испания чемпионатининг 35 та ўйинидан сўнг, Мадриднинг «Атлетико» жамоаси 63 очко билан турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди. «Сельта» эса 50 очко билан олтинчи поғонадан жой олган.