locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Диего Симеоне бошқарувидаги «Атлетико» ўз майдонида ўтказилган ЁЧЛ плей-офф баҳсларида ҳали мағлубиятга учрамаган

Мадридликларнинг ушбу серияси ҳам эски, ҳам янги стадионларда қайд этилган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Диего Симеоне бошқарувидаги Мадриднинг «Атлетико» клуби ўз майдонида ўтказилган Чемпионлар Лигаси плей-офф баҳсларида ҳали бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган. Бу ҳақда Opta таҳлилий портали хабар бермоқда.

Манба берган маълумотларга кўра, «матрасчилар»нинг ушбу серияси жамоанинг ҳам эски, ҳам янги стадионларини қамраб олган:

  • «Висенте Кальдерон»да: 7 та ғалаба ва 4 та дуранг.
  • «Метрополитано»да: 6 та ғалаба ва 2 та дуранг.

Ушбу муваффақиятли серия кеча тун ҳам давом этди. Чемпионлар лигасининг 1/8 финал дастлабки учрашувида «Атлетико» ўз майдонида Англиянинг «Тоттенҳэм» жамоасини қабул қилиб, 5:2 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.

Симеоне шогирдлари жавоб ўйини олдидан ўзлари учун жуда қулай имконият яратиб олишди. Жавоб баҳси 18 март куни Лондонда бўлиб ўтади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг