Диего Симеоне Антуан Гризманнинг MLSга эҳтимолий трансфери ҳақида гапирди
Мадриднинг «Атлетико» клуби бош мураббийи Диего Симеоне жамоа ҳужумчиси Антуан Гризманнинг Америка олий лигасига (MLS) ўтиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди.
«Энг муҳими — Антуаннинг ўзи гапириши ва ўз фикрларини баён эта олишида. Ана ўшанда, шубҳасиз, барча мамнун бўлади», — дея Симеоненинг сўзларини келтирмоқда Movistar нашри.
Аввалроқ ОАВда француз форвардининг MLS вакили «Орландо Сити» клубига ўтиши мумкинлиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Бироқ «матрасчилар» спорт директори Матеу Алемани футболчи жорий мавсум якуннига қадар жамоани тарк этмаслигини расман тасдиқлади.
Жорий мавсумда француз ҳужумчи мадридликлар сафида барча турнирлар доирасида жами 39 та учрашувда майдонга тушди. Мазкур баҳсларда Гризман 12 марта рақиблар дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлди ва 4 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.