locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Диего Форлан Араухони қўллаб-қувватлади

Аввалроқ уругвайлик футболчи руҳий саломатлиги ҳақида гапирганди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Уругвай терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси, Диего Форлан ҳимоячи Роналд Араухонинг руҳий саломатлик мавзусини очиқ муҳокама қилганини қўллаб-қувватлади.

Форланнинг таъкидлашича, профессионал футболчилар ҳам оддий инсонлар каби руҳий босимни бошдан кечиради ва бу ҳақда очиқ гапиришдан уялмаслик керак.

«Бундай мавзуларни кўтариш жуда муҳим. Футболчилар ҳам инсон, уларда ҳам ҳис-туйғулар, босим ва қийинчиликлар бўлади. Рӯҳий саломатлик ҳақида очиқ гапириш — заифлик эмас, аксинча, жасорат белгисидир», — деди Форлан.

Аввалроқ Араухо профессионал футбол фаолияти давомида кучли руҳий босимни бошдан кечирганини тан олиб, бундай вазиятларда мутахассис ёрдамига мурожаат қилиш муҳимлигини таъкидлаган эди. Форлан эса унинг ушбу баёноти жамиятда руҳий саломатлик масаласига эътиборни оширишга хизмат қилишига ишонч билдирди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг