locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Диде Дрогба Лионел Мессига фаолиятини якунлашни тавсия қилди

Футбол
Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Диде Дрогба Лионел Мессига фаолиятини якунлашни тавсия қилди
Расм: gettyimages.com Диде Дрогба

Лондоннинг “Челси” клуби собиқ ҳужумчиси Диде Дрогба аргентиналик юлдуз Лионел Мессига профессионал фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлаб кўришни тавсия қилди.

Give Me Sport нашри Дрогбанинг қуйидаги сўзларини келтирди: “Мен Мессига ҳозироқ фаолиятини якунлашни маслаҳат бераман. У футбол учун жуда кўп иш қилди. Сўнгги жаҳон чемпионатидаги ғалабаси уни янада буюк шахсга айлантирди. У ажойиб футболчи!”

37 ёшли Месси 2023 йил ёзида “Интер Майами”га ўтган эди. Шу вақт мобайнида у барча мусобақаларда 49 та ўйин ўтказиб, 42 та гол урди ва 21 та голли узатма қилди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йил охиригача давом этади. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 20 миллион еврони ташкил қилади.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг