Дидье Дешамнинг онаси вафот этди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам вақтинча жамоа қароргоҳини тарк этади. Маълумотларга кўра, мутахассиснинг онаси вафот этган. Шу сабабли Дешам АҚШда давом этаётган Жаҳон чемпионати пайтида Франция терма жамоаси жойлашган қароргоҳни тарк этиб, яқинлари ёнида бўлиш ва дафн маросимида иштирок этиш учун Ватанга қайтиб кетади.
Франция футбол федерацияси раҳбарияти билан келишилган ҳолда, Дешам ўзининг қайтишига қадар терма жамоани бошқаришни ёрдамчиси Ги Стефанга топширди.
Шу боис Дидье Дешам 26-июн куни гуруҳ босқичининг сўнгги турида Норвегияга қарши бўлиб ўтадиган учрашувда мураббийлар скамейкасида бўлмайди.
Қайд этилишича, ушбу хабар Франция терма жамоаси аъзоларига ҳам оғир таъсир қилган. Ҳозирда Франция терма жамоаси ЖЧ-2026 гуруҳ босқичида 2-турдан сўнг 6 очко жамғарган ҳолда «I» гуруҳида пешқадамлик қилмоқда.