locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дидье Дешам: «Мен футболда қоламан»

Дидье келажаги ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дидье Дешам: «Мен футболда қоламан»
ФОТО: Getty images

Франция миллий жамоасининг собиқ бош мураббийи Дидье Дешам терма жамоани тарк этганидан кейинги режалари ҳақида фикр билдирди.

«Келажакда мени нима кутаётганини билмайман, аммо бу янги ва яхши босқич бўлади. Мен қандолатчи ҳам, сиёсатчи ҳам бўлмайман. Мен футболда қоламан, чунки бу соҳада турли имкониятлар бор», — деди Дешам.

57 ёшли мутахассис Франция миллий жамоасини 14 йил давомида бошқарди. Унинг раҳбарлигида «уч ранглилар» 2018 йилги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқди, 2021 йилда Миллатлар лигаси кубогини қўлга киритди ҳамда 2022 йилги мундиалда финалгача етиб борди.

Маълумотларга кўра, Дешамнинг ўрнини Зинедин Зидан эгаллаши кутилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг