Дибала «Рома»да қолишни хоҳламоқда — манба
Аргентиналик ҳужумчининг римликлар билан тузган амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзида якунига етади.
ФОТО: Getty Images
«Рома» ҳужумчиси, аргентиналик Пауло Дибала римликлар сафида қолишни истамоқда. Бу ҳақда La Repubblica хабар берди.
Манбага кўра, футболчи унинг келажагини Аргентина чемпионати билан боғлаётган миш-мишлардан ҳайрон. Дибала клуб раҳбариятига жамоада қолишни хоҳлаётганини билдирган.
Шу билан бирга, клубнинг спорт директори Фредерик Масара ҳали якунӣ қарорни қабул қилмаган. Масара жамоанинг ўртача ёшини пасайтиришни истайди, бироқ Дибалани ҳам лойиҳанинг муҳим қисми деб билади.
Шу билан бирга, аргентиналик форвард маошининг сезиларли даражада камайишига рози бўлиши керак бўлади — ҳозирда унинг йиллик иш ҳақи 8,5 миллион еврони ташкил этади. Дибалани «Рома» билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган.
Насрулло Каримов
Журналист