Дибала «Рома»да қолиш учун маошини камайтиришга тайёр
Бироқ Рим клуби раҳбарияти янги шартнома бўйича музокарага киришмаган.
ФОТО: Getty images
«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала клубда яна камида бир мавсум қолиш учун маошини сезиларли даражада қисқартиришга тайёр, деб хабар беради инсайдер Николо Скира Х ижтимоий тармоғида.
Манбанинг маълумотича, римлик клуб ҳозирча футболчига янги шартнома бўйича расмий таклиф йўлламаган.
Шу билан бирга, Дибала ҳам олдинроқ жамоа эгаси Дэн Фридкиннинг қарорини кутаётганини таъкидлаган эди.
«Рома» бош мураббийи Джан Пьеро Гасперини аргентиналик ҳужумчини таркибда сақлашдан манфаатдор, аммо футболчининг келажаги клуб раҳбариятининг қароридан келиб чиқади.
Жорий мавсумда 32 ёшли форвард 25 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 4 та голли узатма берди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист