locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дибала: «Рома» билан шартномани узайтирганимдан жуда хурсандман

32 ёшли футболчи клуб сафида фаолиятини давом эттириш имкониятидан мамнун.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибала «Рома» билан янги шартнома имзолаганидан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

32 ёшли футболчи клуб сафида фаолиятини давом эттириш имкониятидан мамнун эканини билдириб, «Рома»ни ўзи учун алоҳида жамоа деб атади.

«Мен жуда хурсандман. «Рома» мен ва оилам учун алоҳида клубга айланди. Бу ерда ўзимни уйимдагидек ҳис қиламан ва мухлисларнинг меҳрини доимо ҳис қилиб келаман. Умид қиламанки, олдинда бизни яна кўплаб муваффақиятлар кутмоқда», — деди Дибала.

Аввалроқ «Рома» Пауло Дибала билан шартнома 2027 йилнинг 30 июнига қадар узайтирилганини расман эълон қилганди. Аргентианалик футболчи 2022 йилдан буён Рим клуби шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Шу вақт давомида у барча мусобақаларда 139 та учрашувда майдонга тушиб, 45 та гол урган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг