locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дибала «Бока Хуниорс»га ўтиши мумкин

Футболчи “Рома” сафида 2022 йил ёзидан бери ўйнайди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дибала «Бока Хуниор»га ўтиши мумкин
ФОТО: Getty images

“Рома” ҳужумчиси Пауло Дилаба фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.

Манбага кўра, “Бока Хуниорс” раҳбарияти 32 ёшли футболчи билан 2026 йилда шартнома имзолаши истамоқда.

Дибала ҳозирча ватанига қайтишга иштиёқ билдирмаяпти ва қарорини мавсум якунида қабул қилади.

Футболчи “Рома” сафида 2022 йил ёзидан бери ўйнайди. Шартномаси келаси ёзда якунига етади.

Жорий мавсумда у 13 учрашувда майдонга тушиб, 2 гол ва 1 ассист қайд этди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг