locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дибала «Бока Хуниорс»да тўп суришни хоҳламоқда

Футболчининг “Рома” билан амалдаги шартномаси жорий йил ёзида ниҳоясига етади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дибала «Бока Хуниорс»да тўп суришни хоҳламоқда
ФОТО: Getty images

“Рома” ҳужумчиси Пауло Дибала “Бока Хуниорс”га қайтишни режалаширмоқда. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бери.

Манбага кўра, ҳозирги вақтда Дибаланинг “Рома” билан шартномани узайтириши катта шубҳа остида, чунки унинг маоши клуб учун жуда юқори ҳисобланади.

Футболчининг “Рома” билан амалдаги шартномаси жорий йил ёзида ниҳоясига етади, шу боис у Аргентинага қайтиш имкониятини жиддий кўриб чиқмоқда. Дибала фаолиятини “Бока Хуниорс”да давом эттириш ниятида.

У 2022 йилдан бери “Рома” сафида ҳаракат қилиб келмоқда. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 9 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатма берди. Transfermarkt маълумотларига кўра, 31 ёшли ҳужумчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил этади.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг