locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дибала А Сериянинг 20 йиллик рекордини янгилади

Аргентиналик ҳужумчи «Торино»га қарши ўйинда битта гол урди ва битта ассист қайд этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Рома» ҳужумчиси Пауло Дибала А Сериянинг 2006/07 йилги мавсумида буён энг кўп самарали ҳаракат амалга оширган легионер сифатида тарихга кирди. Аргентиналик футболчи ҳисобида камида 200 та голли иштирок бор — 131 та гол ва 69 та голли узатма.

Италия чемпионатининг 21-тури доирасида «Торино»га қарши бўлиб ўтган ва римликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланган учрашувда Дибала битта гол урди ҳамда битта голли пас муаллифи бўлди.

Футболчи «Рома» сафида 2022 йил ёзида «Ювентус» билан шартномаси якунлангач, эркин агент сифатида келиб қўшилганди. У сўнгги 20 йил ичида А Серияда 200 та самарали ҳаракат маррасини забт этган илк легионерга айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг