Диас Ўзбекистон — Колумбия учрашувининг энг яхши футболчиси деб топилди
29 ёшли футболчи ушбу баҳсда гол ва битта голли узатмани амалга оширди.
ФОТО: Getty images
Колумбия терма жамоаси ҳужумчиси Луис Диас 2026 йилги Жаҳон чемпионати финал босқичи гуруҳ босқичи 1-туридан ўрин олган Ўзбекистонга қарши ўйиннинг (3:1) энг яхши футболчиси деб топилди.
29 ёшли футболчи ушбу баҳсда гол ва битта голли узатмани амалга оширди.
Маълумот учун, бу Диас учун Жаҳон чемпионатларидаги дебют учрашув бўлди. У умумий ҳисобда миллий терма жамоаси сафида 75 та ўйинда майдонга тушиб, 23 та гол урди ва 8 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.
Кейинги турда Колумбия термаси Конго ДРга қарши беллашди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист