locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ди Мария: «Мастантуоно мендан анча иқтидорлироқ»

Аргентиналик юлдуз «Реал»даги ҳамюрти ҳақида фикр билдирди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Бенфика», «Реал», «Манчестер Юнайтед» ва «ПСЖ» каби гранд клубларнинг собиқ юлдузи, айни дамда «Росарио Сентрал» шарафини ҳимоя қилаётган Анхел Ди Мария «Қироллик клуби»нинг ёш яримҳимоячиси Франко Мастантуоно ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Афсонавий аргентиналик футболчи AS нашрига берган интервьюсида ёш ҳамюртини ўзига қиёслаганларга жавоб қайтарди:

«Франкони мен билан солиштиради, лекин у мендан анча иқтидорлироқ ва дриблинги анча кучли. У — юқори даражадаги футболчи. Ишлари бироз юришмаганда уни ҳам танқид қилиб, ҳисобдан чиқариб юборишганди. Худди Хаби Алонсо билан бўлгани каби. Аммо унинг бутун фаолияти ҳали олдинда. Ҳозир унинг ишлари яхшиланиб бормоқда, кўп ўйин амалиётига эга бўляпти. Атрофингда энг зўр ўйинчилар бўлганда, маҳоратини ошириш янада осонлашади», — дейди Ди Мария.

Эслатиб ўтамиз, Мастантуоно 2025 йилнинг ёзида «Ривер Плейт»дан «Реал»га кўчиб ўтганди. Томонлар ўртасида тузилган амалдаги келишув 2031 йилга қадар амал қилади.

Маълумот учун, Мастантуоно «Реал» сафига келиб қўшилганидан сўнг ўзининг техник ҳаракатлари билан мутахассислар эътиборини тортиб келмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг