locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ди Мария фаолиятидаги 37-совринни қўлга киритди

Аргентина футбол федерацияси «Росарио»ни мамлакат чемпиони деб эълон қилди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ди Мария фаолиятидаги 37-совринни қўлга киритди
ФОТО: Getty Images

Машҳур аргентиналик ҳужумчи Анхел Ди Мария ўз юртида яна бир совринни қўлга киритди.

Бугун Аргентина футбол федерацияси «Росарио Сентрал» клубини мамлакат чемпиони деб эълон қилди. Бунга жамоанинг мавсумнинг икки қисми бўйича умумий ҳисобда энг кўп очко жамғаргани сабаб бўлди.

Йиллик энг яхши натижа «Росарио Сентрал»га Либертадорес Кубогига йўлланма ҳам тақдим этди.

Бироқ ушбу қарор Аргентинада баҳс-мунозараларга сабаб бўлди. Чунки жамоалар чемпион номи эълон қилинганидан кейин ҳам ўйинларни давом эттириб, Апертура ва Клаусура ғолибларини ҳамда икки дивизионнинг энг кучли жамоалари ўртасидаги «олтин ўйин» ғолибини аниқлашади.

Маълумот учун, бу соврин Ди Мариянинг фаолиятидаги 37-трофейга айланди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг