Ди Мария дўкони талон-торож қилинган мухлисга ёрдам берди
“Росарио Сентрал” футболчиси Анхель Ди Мария клуб мухлисларидан бирига ёрдам қўлини чўзди. “Ньюэллс Олд Бойз”га қарши Росарио дербиси арафасида безорилар “Росарио Сентрал” атрибутикалари сотиладиган савдо нуқтасига ҳужум қилиб, унинг катта қисмини талон-торож қилган. Бу ҳақда TyC Sports хабар берди.
Савдо нуқтаси эгаси Николас Марин ҳужум оқибатида маҳсулотларининг қарийб 85 фоизидан айрилган. Воқеа вақтида унинг ўғли Элой ҳам отасининг ёнида бўлган. Ҳодиса оилага катта моддий ва руҳий зарар етказган.
Воқеадан хабар топган Ди Мария оиласи жабрланганларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди. Футболчининг рафиқаси Хорхелина Кардосо Маринлар оиласи билан учрашиб, Элойга Ди Мариянинг имзоси туширилган “Росарио Сентрал” футболкасини совға қилди.
Маълумот учун, Анхель Ди Мария айни пайтда ўзи тарбия топган “Росарио Сентрал” сафида фаолиятини давом эттирмоқда. 38 ёшли футболчи 2026 йилда барча мусобақалар доирасида 29 та учрашувда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.