Ди Мария \"Бенфика\"ни тарк этади
Фото: Getty Images
Аргентиналик вингер Анхель ди Мария "Бенфика"ни тарк этади. Бу ҳақда "deadlinedaylive" маълум қилди.
Португалиянинг нуфузли клуби 37 ёшли футболчи билан ҳамкорликни давом эттирмасликка қарор қилган. Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома муддати ёзда тугайди.
Ди Мария Европад "Реал Мадрид", "Манчестер Юнайтед", ПСЖ ва "Ювентус" сафида тўп тепган. Аргентина миллий терма жамоаси таркибида ҳужумчи 145 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урган.
Жорий мавсум у Португалия чемпионатида 23 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 5 ассист қайд этган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист