locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Ди Мария Аргентина терма жамоасига миннатдорлик билдирди

Испания эса ушбу ғалаба орқали ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионига айланди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Ди Мария Аргентина терма жамоасига миннатдорлик билдирди
ФОТО: Getty images

Аргентина терма жамоасининг собиқ вингери Анхель Ди Мария жамоанинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига муносабат билдирди.

«Мамлакат сизлар билан фахрланади. Бутун Аргентина сизларнинг характери ва Жаҳон чемпионати давомида намоён этган меҳрингиз атрофида бирлашди. Бу — Аргентина тарихидаги энг яхши терма жамоа. Қатор бешта финалга чиқиш — ҳеч ким тортиб ола олмайдиган ютуқ. Сизларга фақат раҳмат!», — деб ёзди Ди Мария ижтимоий тармоқларда.

Жаҳон чемпионатининг ҳал қилувчи учрашувида Аргентина Испанияга 0:1 ҳисобида мағлуб бўлиб, мусобақанинг кумуш медалларини қўлга киритди.

Испания эса ушбу ғалаба орқали ўз тарихида иккинчи марта жаҳон чемпионига айланди. Испанлар илк бор 2010 йили Жанубий Африка Республикасида бўлиб ўтган мундиалда бош совринни қўлга киритган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг