ДХХ кубогининг Республика босқичига қуръа ташланди
Бугун пойтахтимизда иштирокчи жамоалар вакиллари, ташкилотчилар ҳамда футбол мутасаддилари иштироки Республика босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
photo: UFA
Жорий йили олтинчи бор юртимизнинг барча туман, шаҳар ва вилоятлари кесимида ёш ўғил-қизлар ўртасида футбол ва мини-футбол бўйича Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаси ўтказилмоқда.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўғил болалар ўртасида футбол ва мини-футбол, қизлар ўртасида эса мини-футбол бўйича ДХХ кубоги мусобақалари уч босқичда ташкил этилмоқда.
Бугун пойтахтимизда иштирокчи жамоалар вакиллари, ташкилотчилар ҳамда футбол мутасаддилари иштироки Республика босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, жамоалар 17–22-август кунлари “Бунёдкор” академияси майдонларида ўзаро баҳс олиб боришади. Мусобақанинг финал учрашуви эса 22-август куни “ЖАР” стадионида ўтказилади.
Иброҳим Жалолов
Редактор