locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

ДХХ кубогининг 2026 - йилги мавсуми бошланди

Ҳозирда мусобақанинг туман ва шаҳар саралаш ўйинлари давом этмоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ДХХ кубогининг 2026 - йилги мавсуми бошланди
Фото: ЎФА

Мамлакатимизда ДХХ кубоги доирасидаги ҳудудий босқич мусобақаларига старт берилди. Мазкур мусобақа ёшлар ўртасида футболни ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни аниқлаш ҳамда уларни юқори даражага олиб чиқиш мақсадида мунтазам равишда ташкил этиб келинмоқда.

ДХХ кубоги уч босқичда ўтказилади: туман (шаҳар) босқичи, вилоят босқичи ҳамда республика финал босқичи.

Ҳозирда мусобақанинг туман ва шаҳар саралаш ўйинлари давом этмоқда. Ушбу босқичда ғолиб бўлган жамоалар вилоят босқичига йўлланма олади. Вилоят босқичида энг яхши натижа кўрсатган жамоалар эса республика финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Республика финал босқичи мусобақанинг якуний ва ҳал қилувчи босқичи бўлиб, унда ҳудудлардан сараланган энг кучли жамоалар ДХХ кубоги ғолиблиги учун кураш олиб боради.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг