locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“ДХХ кубоги” мусобақаларининг Тошкент вилояти финал босқичи бўлиб ўтди

Финал баҳсларида туман ва шаҳарлардан саралаб олинган маҳалла жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“ДХХ кубоги” мусобақаларининг Тошкент вилояти финал босқичи бўлиб ўтди
photo: sport vazirligi

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати кубоги доирасидаги мусобақаларнинг вилоят финал босқичи бўлиб ўтди.

Финал баҳсларида туман ва шаҳарлардан саралаб олинган маҳалла жамоалари иштирок этиб, ғолиблик учун кураш олиб бордилар.

Мусобақалар давомида ёшлар ўзларининг жисмоний тайёргарлиги, спорт маҳорати ва жамоавий ҳамжиҳатлигини намоён этдилар.

Ўғил болалар жамоалари ўртасида:
1-ўрин – Бўка тумани, “Янги ҳаёт” МФЙ
2-ўрин – Янгийўл тумани, “Ватан” МФЙ
3-ўрин – Оққўрғон тумани, “Навбаҳор” МФЙ

Қизлар жамоалари ўртасида:
1-ўрин – Янгийўл тумани, 2-сектор
2-ўрин – Чиноз тумани, 4-сектор
3-ўрин – Янгийўл шаҳри, “Файзли” МФЙ

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндор жамоалар ташкилотчилар томонидан диплом, медал ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Энди ғолиб жамоалар мусобақаларнинг Республика босқичида иштирок этадилар.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг