locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Девид «Ювентус»ни тарк этиши мумкин

Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Девид «Ювентус»ни тарк этиши мумкин
ФОТО: Getty images

«Ювентус» ҳужумчиси Жонатан Девид ёзги трансфер ойнасида жамоани тарк этиши мумкин. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира хабар берди.

Манбага кўра, турин клуби раҳбарияти ҳамда бош мураббий Лучано Спаллетти футболчининг ўйинидан тўлиқ қониқмаяпти ва эҳтимолий трансфер бўйича таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, канадалик форвард 2025 йилда «Лилл»дан эркин агент сифатида «Ювентус» сафига қўшилган эди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2030 йил 30 июнгача мўлжалланган.

Жорий мавсум Девид барча турнирлар доирасида 37 баҳсда майдонга тушиб, 7 гол ва 5 ассист қайд этди. Тransfermarkt портали футболчининг бозор қийматини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг