Девид Бекхэм ва Гарри Невилл биргаликда Англия клубини сотиб олишди
Футбол
Насрулло Каримов
Журналист
ФОТО: Getty Images
“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ футболчилари Девид Бекхэм ва Гарри Невилл Англиянинг тўртинчи дивизионида тўп сурадиган “Салфорд Сити”ни сотиб олишди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
“Мен Салфордда ўсганман. У ерда яшаган вақтимни яхши хотиралар билан эслайман. Бу жой ва у ердаги одамлар менинг футболчилик фаолиятимда муҳим роль ўйнаган”, - дейди Бекхэм.
The Athletic нашрининг хабар қилишича, Бекхэм ва Невилл “Салфорд Сити” акциядори Питер Лим кетганидан сўнг бир неча ой давомида сармоявий шериклар излашган.
Натижада улар Американинг Consello консалтинг фирмаси асосчиси Деклан Келли ва Lawn Tennis Ассоциацияси раиси Лорд Мервин Дэвис билан бирлашишди. Улар “Салфорд Сити” директорлар кенгашининг ҳамраислари бўлишади.