locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Девид Бекхэм тарихдаги энг яхши футболчи номини айтди

«Интер Майами» президенти жамоа ҳужумчисини эътироф этди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

«Манчестер Юнайтед» собиқ яримҳимоячиси, ҳозирда МЛСнинг «Интер Майами» клуби ҳаммуассиси ва президенти ҳисобланган Девид Бекхэм тарихдаги энг яхши футболчи ҳақидаги фикри билан ўртоқлашди.

«Тарихдаги энг буюк футболчи? Бу жуда осон — Месси! Ҳеч шубҳасиз, у энг яхшиси», — деди Бекхэм.

Аргентиналик ҳужумчи Лионел Месси 2023 йилдан буён «Интер Майами» шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У ушбу клуб таркибида МЛС мунтазам чемпионати ва плей-офф босқичи ғолибига айланди, шунингдек, Лигалар кубогини қўлга киритди.

Аргентиналик юлдузнинг Флорида жамоаси билан шартномаси 2028 йил якунига қадар мўлжалланган. Жорий мавсумда Месси 12 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол урди ва битта самарали узатмани амалга оширди.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг