locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Девид Бекҳем Лионел Мессини 39 ёшга тўлгани билан табриклади

Англиялик афсона ўзининг самимий тилакларини йўллади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Англия футболи афсонаси ва “Интер Майами” клуби ҳамкори Девид Бекҳем Аргентина терма жамоаси сардори Лионел Мессини таваллуд айёми билан табриклади.

Бекҳем ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Месси билан тушган суратларини улашиб, унга самимий тилакларини йўллади.

“Туғилган кунинг билан, Лео. Майдонда ҳам, майдон ташқарисида ҳам ҳақиқий профессионал бўлиб қолаётганинг учун раҳмат. Сенга ва оилангга энг эзгу тилакларимни билдираман”, — деб ёзди Бекҳем.

Маълумот учун, Месси 2023 йилдан буён “Интер Майами” сафида фаолият олиб бормоқда ва жамоанинг энг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг