Desire Due жароҳати сабабли бир неча ҳафтага сафдан чиқди
«ПСЖ» ҳужумчиси «Лорян»га қарши баҳсда жароҳат олганди.
ФОТО: Getty Images
«ПСЖ» ҳужумчиси Desire Due сон мушагидаги жароҳати сабабли бир неча ҳафтага сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Футболчи Лига 1'нинг 10-туридан ўрин олган «Лорян»га (1:1) қарши баҳсда жароҳат олганди. Клуб маълумотига кўра, Due халқаро танаффусдан сўнг қўшимча тиббий текширувлардан ўтади.
Маълумот учун, Due жорий мавсум барча турнирларда 8 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг Transfermarkt'даги нархи 90 миллион евроға баҳоланмоқда.
Насрулло Каримов
Журналист