Дешам ЖЧ—2026 нинг асосий фаворитини айтди
Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам Испания миллий терма жамоасини 2026 йилги жаҳон чемпионатининг асосий фаворити деб атади.
«Агар ҳақиқатан ҳам фаворит бўлса, унда бу Испания. Шубҳасиз, Францияда юқори даражадаги салоҳият бор, лекин олдинда ҳали узоқ йўл бор. Бизда таркиб янгиланди, юқори савиядаги футболчилар пайдо бўлди, лекин уларнинг баъзилари учун бу биринчи жаҳон чемпионати бўлади.
Мен Франция терма жамоасини бошқалардан кучлироқ деб ҳисобламоқчи эмасман, лекин асосий фаворит Испания, бунга ҳеч қандай шубҳам йўқ», — дея Дешамдан иқтибос келтиради L’Equipe.
Турнирда Испания терма жамоаси Н гуруҳида иштирок этади, у ерда унинг рақиблари Кабо-Верде, Саудия Арабистони ва Уругвай ҳисобланади.