locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дешам Камавингани нега миллий терма жамоага чақирмаганига муносабат билдирди

Эдуарду якуний қайдномага киритилмади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дешам Камавингани нега миллий терма жамоага чақирмаганига муносабат билдирди
ФОТО: Getty images

Франция миллий терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешам 2026 йилги Жаҳон чемпионати учун таркиб танловига изоҳ берди.

У “Кристал Пэлас” футболчилари — Максанс Лакруа ва Жан-Филипп Матетани чақиргани, аммо “Реал Мадрид” ярим ҳимоячиси Эдуарду Камавингани рўйхатга киритмагани сабабларини тушунтирди.

«Март ойида у (Лакруа) жуда яхши ўйнади. У ҳимоянинг чап ва ўнг қанотида бирдек ҳаракат қила олади. Менга ҳар бир позиция учун учта вариант керак эди [яъни ҳар бир позицияга алоҳида уч нафар эмас]. Ярим ҳимояда эса Камавингадан ташқари беш нафар футболчимиз бор. Улар чапда ҳам, ўнгда ҳам ўйнай олади ва асосий таркибда тушишга тайёр.

Ҳужум чизиғида Матета жамоамизда ҳам, клубида ҳам жуда самарали ўйнамоқда. Унинг ўйин услуби бошқача ва маълум пайтда бизга асқотиши мумкин», — дея Дешамнинг сўзларидан келтиради RMC Sport.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг