locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дешам Франция терма жамоасининг имкониятлардан фойдаланишини танқид қилди

Бугун Франция чорак финалда Марокашга қарши майдонга тушади.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Франция терма жамоаси бош мураббийи Диде Дешам ЖЧ-2026 чорак финалида Марокашга қарши ўйин олдидан жамоасининг ҳужумдаги самарадорлиги ҳақида фикр билдирди.

Дешамнинг таъкидлашича, Франция турнир давомида яхши натижа кўрсатаяпти, бироқ гол уриш имкониятларидан янада унумлироқ фойдаланиши керак.

“Биз жуда самаралимиз, аммо бундан ҳам самаралироқ бўлишимиз мумкин. Турнирда қанчалик узоққа борсак, бу шунчалик муҳим бўлиб боради. 100 фоизлик самарадорлик, албатта, идеал ҳолат бўлар эди”, — деди Дешам.

Маълумот учун, Франция терма жамоаси ЖЧ-2026да ҳозирга қадар 5 та учрашувда 14 та гол урган.

Бугун Франция чорак финалда Марокашга қарши майдонга тушади.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг