locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дешам фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Дешам фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин
ФОТО: Getty Images

Саудия Арабистони суверен жамғармаси Франция терма жамоаси бош мураббийи Дидье Дешамга ЖЧ-2026дан кейин ҳамкорлик қилишни таклиф қилди. Бу ҳақда журналист Саша Таволиери хабар бермоқда.

Манбага кўра, саудияликлар француз мутахассисини маҳаллий лигадаги жамоалардан бирини бошқаришини исташмоқда.

Қайд этилишича, мураббий мазкур қизиқишдан мамнунлигини билдирган, бироқ айни дамда бутун эътиборини терма жамоа билан ишлашга қаратганини маълум қилган.

Эслатиб ўтамиз, Дешам 2012-йилдан буён Франция терма жамоасини бошқариб келмоқда ва 2018-йилда Жаҳон чемпионига айланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг