«Депортиво» Ла Лигага қайтди
Жамоа чемпионат якунига бир тур қолганида вазифани бажарди.
ФОТО: Getty images
Ла-Корунья шаҳрининг “Депортиво” жамоаси Ла Лигага қайтди ва келаси мавсумда Испания чемпионатининг олий дивизионида иштирок этади.
Жамоа Испания Сегундасининг 41-турида “Вальядолид” устидан 2:0 ҳисобидаги мағлуб этиб, йўлланмага эга бўлди.
“Депортиво” сафида ҳужумчи Биль Дорнол Нсонго Тонфак дубль қайд этди.
41 та ўйиндан сўнг Испаниянинг иккинчи дивизионида «Депортиво» 77 очко тўплаб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа “Альмерия”дан 6 очко олдинда.
Чемпионат тугашига яна бир тур қолганини ҳисобга олсак, «Депортиво» иккинчи ўриндан пастга тушмайди ва шу тариқа келаси мавсумда Ла Лигада иштирок этади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист