locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Депай Мексика чемпионатига йўл олиши мумкин

Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Депай Мексика чемпионатига йўл олиши мумкин
Фото: Getty Images

“Коринтианс” ҳужумчиси Мемфис Депай фаолиятини Мексикада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда журналист Экрем Конур ёзмоқда.

Манбага кўра, “Пачука” жамоаси нидерландиялик 31 ёшли форвардни ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бразилиялик клубида молиявий муаммолар кузатилмоқда. Натижада клуб Депайга маош беришда қийналиши мумкин.

“Пачука" клуби ушбу вазиятдан фойдаланиб кўради. Шунингдек, унга "Бешиктош" ва ПСВ клублари ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Мемфис Депайнинг "Коринтианс" билан шартномаси 2026 йилнинг охиригача мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер нархи Transfermarkt портали томонидан 10 млн еврога баҳоланган.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг