locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дензел Думфрис «Реал Мадрид»га ўтишни энг мақбул вариант деб ҳисобламоқда

Шунингдек, «Ливерпуль» ҳам нидерландиялик футболчига қизиқишини сақлаб турибди.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
ФОТО: Getty Images

Мадриднинг «Реал» клуби «Интер» жамоаси ўнг қанот ҳимоячиси Дензел Думфриснинг яқин атрофидагилари билан музокаралар олиб бормоқда. Таниқли инсайдер ва журналист Фабрицио Романонинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида хабар берилишича, 30 ёшли нидерландиялик футболчи фаолиятини давом эттириш учун айнан Испания грандини энг асосий ва мақбул вариант сифатида кўрмоқда.

Манбага кўра, ҳимоячининг амалдаги шартномасида кўрсатилган товон пули миқдори аввалроқ ОАВда тарқалганидек 25 миллион евро эмас, балки 20 миллион еврога тенг. Шунингдек, бош мураббий Арне Слот истеъфога чиқарилганига қарамай, Англиянинг «Ливерпуль» клуби ҳам Думфрисга бўлган жиддий қизиқишини сақлаб қолган ва футболчи учун курашни давом эттирмоқда.

Якунланган мавсумда нидерландиялик футболчи «Интер» сафида барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда жами 28 та учрашувда майдонга тушиб, 5 та гол ва 2 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Transfermarkt портали маълумотларига кўра, унинг айни пайтдаги трансфер бозори қиймати 25 миллион еврога баҳоланмоқда, Миланнинг «Интер» клуби билан тузилган амалдаги шартномаси эса 2028 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг