Дэнни Ингз Чемпионшипда тўп тепади
Фото: Getty Images
Англия миллий жамоаси собиқ ҳужумчиси Дэнни Ингз фаолиятини Чемпионшипда давом эттиради.
33 ёшдли форвард “Вест Хэм”ни тарк этди ва эркин агент сифатида “Шеффилд Юнайтед”га ўтди.
Футболчи ушбу клуб билан “1+1” кўринишида шартнома имзолади.
Ўтган мавсумда Ингз Премтер-лигада 15 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол ва 2 та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйганди. У фаолияти давомида “Ливерпуль”, “Саутхэмптон” ва “Астон Вилла” клубларида ҳам ҳаракат қилган.
Розикжон Султонмуродов
Журналист