Дэниел Леви 25 йиллик фаолиятдан сўнг «Тоттенхэм»ни тарк этди
ФОТО: Getty images
Дэниел Леви “Тоттенхэм” бошқарув раиси лавозимини деярли 25 йиллик фаолиятдан сўнг тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Эндиликда унинг ўрнини Винай Венкатешам эгаллайди. У бош ижрочи директор этиб тайинланди, Томас Франк эркаклар жамоасининг янги бош мураббийи, Мартин Хо эса аёллар жамоасининг бош мураббийи бўлди. Питер Чаррингтон эса директорлар кенгашига қўшилди ва энди у бошқарув раиси лавозимини эгаллайди.
“Буларнинг барчаси клубнинг узоқ муддатли спорт ютуқларига тайёргарлик кўриш борасидаги мақсадларнинг бир қисми ҳисобланади”, — дейилади “Тоттенхэм” баёнотида.
Розикжон Султонмуродов
Журналист