locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Демикелис «Лейпциг» бош мураббийи – Романо

Немис клуби мутахассис учун товон пули тўлайди.
Демикелис «Лейпциг» бош мураббийи – Романо
ФОТО: Getty images

Собиқ «Бавария» ва «Манчестер Сити» ҳимоячиси Мартин Демикелис Бундеслигада иш бошлаши мумкин.

Ҳозирда «Мальорка» клубини бошқараётган бўлса, яқин вақт ичида «Лейпциг» жамоаси бош мураббийига айланади. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ижтимоий тармоқда хабар берди.

Манба маълумотига кўра, немис клуби мутахассис учун товон пули тўлайди. Аргентиниялик мураббий «буғалар» бошқарувида Оле Вернер ўрнини эгаллайди.

Футболчилик фаолияти давомида Демикелис «Бавария» билан тўрт карра Германия чемпиони бўлган. «Манчестер Сити» сафида эса Англия Премьер-лигаси олтин медалини қўлга киритиб, икки бор Лига кубогини ютган. Шунингдек, у Аргентина терма жамоаси сафида 51 та ўйинда иштирок этган.

Мураббий сифатида у «Бавария»нинг иккинчи жамоасида ишлаган, шунингдек Ривер Плейт ва Монтеррей клубларини бошқарган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг