locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дембеленинг танфусдаги танқиди Франция кийиниш хонасида баҳс уйғотди

Дембеле футболчилардан рақибга нисбатан фаолроқ босим ўтказишни талаб қилган ва жамоанинг прессинги талаб даражасида ишламаётганини айтган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

ЖЧ-2026 ярим финалида Испанияга қарши кечган учрашувнинг танфусида Франция терма жамоаси ҳужумчиси Усмон Дембеле жамоадошларига мурожаат қилиб, жамоанинг прессинг ҳаракатларини кескин танқид қилгани маълум бўлди. Бу ҳақда L'Équipe хабар берди.

Манбага кўра, Дембеле футболчилардан рақибга нисбатан фаолроқ босим ўтказишни талаб қилган ва жамоанинг прессинги талаб даражасида ишламаётганини айтган. Бироқ унинг бу чиқиши кийиниш хонасидаги барча футболчилар томонидан бирдек ижобий қабул қилинмаган. Айрим жамоадошлар бундай танқидни ноўрин деб ҳисоблаган.

Эслатиб ўтамиз, Франция ярим финалда Испанияга 0:2 ҳисобида мағлуб бўлиб, ЖЧ-2026 финалига чиқа олмади. Мағлубиятдан сўнг жамоа ичидаги муҳит ва футболчиларнинг ўзаро муносабатлари Франция ОАВларида кенг муҳокама қилинмоқда.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг