Дембеле «ПСЖ» билан шартномани яхшилаш бўйича музокаралар олиб бормоқда
Франция миллий жамоаси ва «ПСЖ» клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле «Олтин тўп — 2025» мукофотини қўлга киритганидан сўнг, парижликлар раҳбариятидан шартномасини яхшилашни сўрамоқда. Бу ҳақда L'Équipe нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, ҳозирда «ПСЖ» спорт маслаҳатчиси Луиш Капуш ва футболчининг вакили Мусса Сиссоко ўртасида музокаралар давом этмоқда.
Қайд этилишича, клуб француз футболчиси билан шартномани узайтиришдан манфаатдор, бироқ жамоанинг сўнгги ютуқларини жамоавий меҳнат натижаси сифатида баҳоламоқда.
Ҳозирги битимга кўра, Дембеле йилига солиқлардан ташқари 18 миллион евро маош олмоқда.
Маълумот учун, Усмон ўтган мавсум барча турнирларда 53 та ўйинда майдонга тушиб, 35 та гол урди ва 16 та голли узатмани амалга оширди. У «ПСЖ» таркибида Чемпионлар лигаси, Лига 1, Франция кубоги ва Суперкубоги ғолибига айланди.