locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дембеле «Олтин тўп»ни ким билан бўлишишга тайёрлигини айтди

Франциялик футболчи 2025 йилда «Олтин тўп» соҳиби бўлган.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

ПСЖ ҳужумчиси Усмон Дембеле 2026 йилги «Олтин тўп» учун курашда жамоадоши Хвича Кварацхелияни алоҳида эътироф этди. Франциялик футболчи BBC’га берган интервьюсида грузиялик жамоадоши ушбу совринга муносиб мавсум ўтказганини таъкидлади.

Дембеле Кварацхелиянинг айниқса Чемпионлар лигасидаги ўйинларини юқори баҳолади ва уни ажойиб футболчи деб атади. Унинг фикрича, Хвича мавсум давомида ўз савиясини бир неча бор намойиш эта олди.

Франциялик футболчи икки жамоадошдан қайси бири совринни олиши ҳақидаги саволга ҳазил билан жавоб берди: «Олтин тўпми? Уни шунчаки иккига бўлиб оламиз», деди Дембеле.

Маълумот учун, Усмон Дембеле 2025 йилда «Олтин тўп» соҳиби бўлган. 2026 йилги тақдирлаш маросими 26 октябрь куни Лондондаги «London Palladium» театрида бўлиб ўтади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг