Дембеле Франция терма жамоаси сафида жароҳат олганди
ФОТО: Getty images
“ПСЖ” форварди Усмон Дембеле Франция терма жамоасининг Украинага қарши саралаш ўйинида жароҳат олди. Учрашув французларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
L'Equipe хабарига кўра, "ПСЖ" раҳбарияти асосий ҳужумчининг жароҳатидан ғазабланган.
Қайд этилишича, парижликларнинг тиббий штаби мураббийлар штабига футболчининг жуда чарчагани ва Украина билан ўйинда қатнашмаслиги кераклигини айтишган.
Шунга қарамай, Дембеле ўйиннинг иккинчи бўлимида майдонга тушди, кейин эса 81-дақиқада тиззасидан олган жароҳати туфайли алмаштирилди.
Эслатиб ўтамиз, Франция терма жамоаси навбатдаги ўйинини 9 сентябрь куни Исландияга қарши ўтказади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист