Деле Алли «Комо» билан шартномасини бекор қилди
ФОТО: Getty images
“Комо” ва Деле Алли ўзаро келишув асосида шартномани бекор қилди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берди.
Қайд этилишича, клуб ва футболчи шартномани бекор қилиш борасида анча аввалроқ келишиб олишганди.
Маълумот учун, Алли 2025 йилнинг январида “Комо”га келиб қўшилганди. Бу вақт давомида бир ўйинда майдонга тушди. Янги мавсумда у клуб сафида умуман қайдномага киритилмади.
Шу тариқа, 29 ёшли ярим ҳимоячи эркин агентга айланади.
Розикжон Султонмуродов
Журналист