Делап «Челси»ни тарк этиши мумкин
Унга икки жамоа қизиқмоқда.
ФОТО: Getty images
“Челси” ҳужумчиси Лиам Делап ёзда бошқа ж таркибига бориб қўшилиши мумкин. Бу ҳақда TalkSPORT ёзмоқда.
Манбага кўра, Лондонликлар ҳужумчи бўйича таклифларни эшитишга тайёр.
Делапнинг трансферини АПЛнинг бошқа бир жамоаси “Ньюкасл” кўриб чиқмоқда.
Шунингдек, “Эвертон” ҳам унга қизиқмоқда.
Маълумот учун, Лиам Делап ушбу мавсум “Челси” сафида 31 та ўйинда майдонга тушди. Уларда ҳужумчи 2 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширди.
Розикжон Султонмуродов
Журналист