Дел Пьеро: «Агар Жаҳон чемпионати бўлмаганида, Кварасхелия аниқ “Олтин тўп”ни оларди»
Аввалроқ «ПСЖ» EЧЛ финалида «Арсенал»ни мағлуб этганди.
ФОТО: Getty Images
Италия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Алессандро Дел Пьеро «ПСЖ» вингери Хвича Кварасхелияни Европа Чемпионлар Лигасининг 2025/2026 йилги мавсумидаги даҳшатли ўйинларидан сўнг «Олтин тўп»га асосий даъвогар деб ҳисобламоқда. Эслатиб ўтамиз, парижликлар финалда «Арсенал»ни пенальтилар сериясида таслим этиб (1:1, 4:3), турнир ғолиби бўлишганди.
«Агар олдинда Жаҳон чемпионати бўлмаганида, Кварасхелия Чемпионлар Лигасидаги ўйинлари эвазига шубҳасиз “Олтин тўп” соҳиби бўлган бўларди. Голлар, ассистлар ва майдондаги ҳаракати билан ўйин тақдирига ҳеч ким унчалик таъсир ўтказа олмади», — деди Дел Пьеро.
Якунланган EЧЛ мавсумида Кварасхелия «ПСЖ» сафида 16 та учрашувда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Насрулло Каримов
Журналист