locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Деку Де Йонг билан шартнома имзолашдан умидвор

Клуб нидерландиялик футболчини жамоада қолишини хоҳламоқда.
Футбол
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Деку Де Йонг билан шартнома имзолашдан умидвор
ФОТО: Getty images

"Барселона" спорт директори Деку ярим ҳимоячи Френки де Йонг билан шартномани узайтиришга умид қилмоқда. Бу ҳақда Marca хабар тарқатмоқда.

"Биз Френки билан музокаралар олиб боряпмиз. Ишончим комилки, биз келишувга эришамиз. Де Йонг биз учун муҳим ўйинчи. Менимча, у "Барселона"да бахтли ва биз ҳам ундан мамнунмиз. Шундай экан, ҳеч қандай муаммо бўлмайди, деб ўйлайман", — деди Деку.

Маълумот учун, 28 ёшли нидерландиялик футболчининг амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзигача мўлжалланган. Футболчи бу мавсумда барча турнирларда 3 та ўйинда майдонга тушди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг