Деку: «Асосий вазифа – муҳим футболчиларни сақлаб қолиш эди»
Клуб спорт директори жамоасининг ёздаги режаси амалга ошганини айтди.
ФОТО: Getty images
"Барселона" спорт директори Деку клубнинг сўнгги ойлардаги фаолияти ҳақида гапирди.
Ўтган ёзда "кўк-анорранглилар" сафини Жоан Гарсия, Маркус Рэшфорд ва Руни Барджи тўлдирган бўлса, жамоани ўтган мавсумдаги етакчиларидан бири Иньиго Мартинес тарк этди.
"Асосий вазифамиз таркибни, барча муҳим футболчиларни сақлаб қолиш эди. Чунки ғоя ўзакни сақлаб қолиш ва кучлироқ бўлишга ҳаракат қилиш муҳим вазифа сифатида белгилагандик. Биз Ямал, Рафинья ва Кунде билан шартномаларни узайтира олдик," - дея Декунинг сўзларини келтиради Mundo Deportivo.
Розикжон Султонмуродов
Журналист