Деко Алонсонинг бўшатилаши ҳақида: «Бу мени бироз ҳайратга солди»
«Барселона» спорт директори испаниялик мутахассиснинг «Реал»дан кетишига муносабат билдирди.
ФОТО: Getty Images
«Барселона» спорт директори Деко Хаби Алонсо «Реал» бош мураббийлиги лавозимидан бўшатилганига изоҳ берди. Эслатиб ўтамиз, бу ҳолат Мадрид клуби Испания Суперкубоги финалида «Барселона»га 2:3 ҳисобига мағлуб бўлганидан сўнг содир бўлди.
«Бу мени бироз ҳайратга солди, чунки у жуда қисқа вақт ишлади», — дея Деконинг сўзларини келтиради Marca.
Испаниялик мутахассис жамоани 2025 йил ёзидан буён бошқариб келаётганди. «Реал»нинг янги бош мураббийи этиб мадридликларнинг собиқ футболчиси Алваро Арбелоа тайинланди. Испания чемпионатида «Реал» 19 ўйиндан сўнг 45 очко жамғариб, турнир жадвалида иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Чемпионлар лигасида эса мадридликлар 12 очко билан умумий жадвалда еттинчи поғонада бормоқда.
Насрулло Каримов
Журналист